Туркияда йўловчи автобус иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада беш киши ҳалок бўлган.

NTV’нинг хабар беришича, яна 36 киши турли даража жароҳатлар олган.

Таъкидланишича, Истанбулдан келаётган автобус йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган.

Жабрланганлар шифохонага етказилди.

Айни дамда ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.