«Машъал» клуби ўз таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. Муборакликлар иккинчи давра олдидан 4 ўйинчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Биринчи навбатда жамоа Япониядан 27 ёшли ҳужумчи Мураматсу Томоки билан шартнома имзоланди. Томоки Ўзбекистонда тўп сураётган навбатдаги япониялик футболчи бўлади.

Бундан ташқари муборакликлар «Нефтчи»дан 23 ёшли яримҳимоячи Никита Павленко, «Цементчи»дан 28 ёшда яримҳимоячи Умиджон Матмусаев, ва яна бир тажрибали ҳимоячи Ботир Қораев билан ҳам шартнома имзолаган. 

Янги футболчиларнинг таништирув маросими жамоанинг уй учрашуви яъни, 19 август куни бўлиб ўтадиган «Машъал» – «Шўртан» баҳси олдидан ўтказилади.