Ўзбекистонда жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон 05 Август 2017 5203

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан Корея Республикасининг заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш доирасида мамлакатда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бозор талабларини ўрганиш асосида экспорт қилиш имкониятларини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

– Ўзбекистонга ташрифимиздан асосий мақсад Тошкентда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганишдир, – дейди ассоциация раиси Бонг Cинг Ли. – Маҳсулотларни Корея Республикаси ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз. Ҳамкорлик доирасида бу ерда махсус ўқув факултетини ташкил этишни ҳам мўлжалламоқдамиз. 

Учрашувда делегация вакилларига Тошкент шаҳрида жойлашган 8 кичик саноат зонаси, "Ангрен" ва "Жиззах" эркин иқтисодий зоналари, уларда яратилган қулайлик ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди. Меҳмонлар Чилонзор туманидаги кичик саноат зонасида бўлиб, мавжуд иншоотлар ва шарт-шароитлар билан танишди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29046 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42077 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158014 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44839 Lifestyle
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 83 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 96 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 553 Жаҳон
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 1970 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2100 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 495 Спорт
Кўпроқ янгиликлар