Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Хусусан, полковник Зоҳид Кушатович Мамадалиев – Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимига,

подполковник Рустам Давронович Юсупов – Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари,

подполковник Қодир Ражаббоевич Ботиров – Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи,

подполковник Шуҳрат Шерпўлатович Норпўлатов – Тошкент вилояти Зангиота тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аввалроқ 7 та тумандаги ИИБга янги бошлиқлар тайинлангани хабар берилганди.