Фото: Сирдарёдаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 06 Август 2017 84200
Фото: Kun.uz

5 август куни Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳридаги бозор ҳудудида ёнғин рўй берди. Ижтимоий тармоқда ҳодиса жойида олинган суратлар тарқалди.

«Кун» сайти ҳодиса тафсилотларини аниқлаш учун 6 август давомида ҳаракат қилди (Дам олиш куни бўлгани туфайли ФВВ сайтида ҳам, ИИВ сайтида ҳам бу борада хабар берилмаган). Куннинг иккинчи ярмига келиб ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати «Кун» саволларига «истар-истамас» жавоб қайтариб, ёнғин ҳақида расмий маълумот берди.

«5 август куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида соат 18:27да Бунёдкор кўчасида жойлашган савдо мажмуасидаги дўконларда ёнғин бошланди. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 20:25да тўлиқ ўчирилди.

Ёнғин савдо мажмуаси ҳудудида 400 кв метрдан ошиқ майдондаги дўконларга шикаст етказган. Ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида тадбиркорларнинг маълум қисмининг моддий бойликлари эвакуация қилиниб, сақлаб қолинди», дея маълумот берган «Кун» суҳбатдоши.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин талофатлари аниқ келтирилмаган.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув натижасида келиб чиққан.

Бу ёнғин ҳақидаги хабар ёнғин рўй беришидан роса 24 соат ўтиб берилмоқда. Сайт ҳодиса ҳақида аниқ маълумот бериш учун расмий манбалар билан боғланишга ҳаракат қилди. Ҳолбуки бу вақтда миш-миш кўринишида ёнғин вақтида одамлар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалаётганди.

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасида раҳбарият рухсатисиз маълумот берилмаслиги, ёнғин тўғрисидаги расмий маълумот душанба куни эълон қилинишини билдиришди.

Расмий маълумот сўралган манбалардан бири эса «бу хабарни бериш шартми?» қабилида фикрлаб, «одамлар кайфиятини бузадиган хабар бермаслик, унинг ўрнига ҳукумат томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида яхши бўлиши» ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Ахборот олишдаги бу навбатдаги қийинчилик баъзи давлат идораларида ҳамон «эскича» ишлашда давом этилаётганини кўрсатмоқда.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар