Охирги уч кун ичида Яманнинг Саудия Арабистони билан чегараси яқинида Яман ҳукумат қўшинлари ва исёнчи ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди.

Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, икки томондан ҳам қурбонлар бор: 31 ҳусий ва 17 яманлик аскар ҳалок бўлган. 
 
Ҳукумат кучлари 3 август куни ҳусийларнинг Қизил Денгиздаги Миди порти яқинидаги позицияларига ҳужум бошлашган. Уларга Саудия Арабистони чегара артиллерияси ва у бошчилик қилаётган коалиция авиацияси кўмак кўрсатган. Авиация ҳусийлар позицияларига камида 20 та зарба берган.
 
Таъкидланишича, Яман армияси ҳусийларнинг ҳудуддаги позицияларини эгаллаб, сратегик муҳим Худайдо портидан шимол томондаги соҳилбўйига сурилмоқчи.