Америка Қуролли кучлари Хитойнинг DJI компанияси томонидан ишлаб чиқарилган техникалардан фойдаланмасликка қарор қилди. Маълум бўлишича, бу техникаларнинг киберхавфсизлик меъёрларига жавоб бера олмаслиги билан боғлиқ.

DJI компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими менежерининг маълум қилишича, компаниядагилар ушбу компания ишлаб чиқарган дронлардан фойдаланишни тўхтатиши ҳақидаги янгиликдан ҳайрон бўлишган.