Apple, Samsung ва LG​ компаниялари томонидан тақдим этилиши кутилаётган янги флагман гаджетларининг расмий намойишидан аввал интернет тармоғида улар ҳақида бир қанча маълумотлар пайдо бўлмоқда. Уяли алоқа воситаларига ихтисослашган PhoneArena​ ахборот ресурслар майдонидагилар тарқалган маълумотларга асосланиб, Apple​ iPhone 8, Samsung Galaxy Note 8 ва LG V30 телефонларини ўзаро солиштириб чиқишди. 

Биринчи эътиборли жиҳати бу, ҳар учала флагманга ҳам Am технологиясида ишлаб чиқарилган экран ўрнатилади. Унинг катталиги бўйича Samsung Galaxy Note 8​ илгарилаб кетган (6,3 дюйм), ўртача экран катталиги билан жиҳозланган LG V30 маҳсулоти 5,8 дюймдаги Apple телефонидан каттароқ бўлади. Бу уч янги авлод алоқа воситаларининг орасида Apple​'ники текис юзага эга экран билан жиҳозланмоқда. Корейс телефонлари эса чеккаси қавариқ қилиб ишланган бўлиши кутилмоқда.

Энг «семиз» телефон Galaxy Note 8 бўлиши мумкин, янги iPhone 7.5 мм қалинликда ишлаб чиқарилмоқда. Энг «озғин» флагман LG V30 бўлиб, у 151.4х75.2 мм ўлчамда бўлади, Galaxy Note 8​ эса 162.5х74.6 мм.