Японияда Нору тўфони яқинлашиши сабабли 260 тага яқин авиарейс бекор қилинди, деб хабар бермоқда NHK.

Таъкидланишича, бу чора Кюсю оролидаги Кагосима ва Миядзаки префектураларида кўрилган.

Тўфон ичида шамол тезлиги 126 км/соатга етмоқда, кучайганда эса 180 км/соатни ташкил қилмоқда.

Об ҳаво мутахассислари маълумотларига кўра, кейин ҳафтада тўфон Хонсю оролининг катта қисмини, жумладан Токиони қамраб олиши мумкин.