«Барселона» яқин вақт ичида Коутиньо трансферини эълон қилади

Спорт 06 Август 2017 10313

«Ливерпуль» футболчиси Филиппе Коутиньо «Барселона»га ўтишга яқин.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонлар клубидагилар ушбу 25 ёшли бразилиялик футболчи мерсисайдликлардан 100 миллион еврога сотиб олинишига ишонч билдирмоқда, ушбу трансфер 8 август куни расмийлаштирилиши мумкин.

«Барселона» Коутиньо билан 5 йиллик шартнома тузади.

Бунгача «Ливерпуль» ушбу ҳавбек учун каталонияликларнинг икки таклифини рад қилганди.

Коутиньо жамоанинг Дублинда «Атлетик»ка қарши ўтказган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўртоқлик ўйинига бормади. Бу унинг белида оғриқ пайдо бўлгани билан изоҳланган.

Бироз аввалроқ «Барселона» «Боруссия»дан 100 млн еврога Усмон Дембелени сотиб олаётгани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар