Curiosity марсоходи 2012 йил 6 августда Марсга етиб келган ва NASA коинот агентлигининг 19-туширилувчи қурилмаси бўлган. Унинг асосий вазифалари Марсда ҳаёт учун яроқли шароитлар мавжудлигини аниқлаш, бу сайёранинг иқлими ва геологияси ҳақида батафсил маълумот тўплаш ва Марсга одамни қўндириш учун тайёргарлик кўришдан иборат бўлган.

Оғирлиги 899 кг, узунлиги 3 метр келувчи қурилма соатига 144 метр тезлик билан ҳаракатланади. У камералар, масофадан тадқиқ қилувчи асбоблар тўплами, спектрометр, тупроқ олишга мўлжалланган чўмич, метеорологик қурилмалар мажмуаси билан жиҳозланган. У Марснинг сиртидаги ташқи шароитларни тадқиқ қилиш учун ҳаммаси бўлиб 10 та илмий асбоб ҳамда ҳаракатланиш ва суратга олиш учун 17 та рангли ва оқ-қора рангларда олувчи камераларга эга.

Curiosity Қизил сайёрага қўнгандан бери 16 км масофа босиб ўтган ва Шарп тоғи ёнбағри бўйлаб 165 метр баландликка кўтарилган. У сайёрада қадимий дарё изларини аниқлаган, Марс тупроғининг минерал таркибини аниқлаган, тарихда биринчи марта Марс сиртини бурғилаб, қаттиқ жинслар намуналарини олган. Ерда марсоход ишини 400 дан кўпроқ одам таъминлайди. 

Дастлаб миссия икки йилга яқин давом этиши тахмин қилинган. Бироқ марсоход ҳанузгача олисдаги сайёра бўйлаб ҳаракатланишни давом эттириб, янги намуналар олмоқда ва Ерга Марс манзараларининг янги суратларини жўнатмоқда.

NASA
Nick Ut/AP

2012 йил 25 июль. Curiosity марсоходи ОАВга намойиш қилиниши вақтида 

Damian Dovarganes/AP

2012 йил 2 август

Damian Dovarganes/AP

2012 йил 6 август. NASA ходимлари Curiosity’нинг Марсга муваффақиятли қўнишидан шодланишмоқда

Reuters

Curiosity жўнатган илк суратлардан бири

NASA
NASA

Curiosity ўзидан аввалги марсоходлар Spirit ва Opportunity’дан бир неча марта каттароқ ва оғирроқ бўлган автоном кимёвий лабораторияни акс эттиради

NASA

Ер Марс сиртидан шундай кўринади. Сурат Curiosity томондан олинган

NASA
NASA

Марсоход томондан Марсда топилган метеорит бўлаги

NASA

Curiosity суратга олган Марс манзараси

NASA

Curiosity суратга олган Марс манзараси

NASA

Curiosity вақти-вақти билан Марсдан селфи жўнатиб туради. Шарп тоғи яқинида олинган марсоход автопортрети.

Название