Эстониянинг Синимяэ шаҳридаги биродарлик қабрига собиқ Иттифоқнинг 202 нафар аскари қолдиқлари қайта дафн этилди. Бу ҳақда Delfi нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, совет аскарларининг қолдиқлари Kamerad клуби қидирувчилари томондан топилган. Қолдиқларни дафн этиш маросимида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ветеранлик ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

"Биз бугун охирги йўлга кузатиб қолаётган бу одамларга ҳаёт эканимиз, ер юзида фарзандларимиз ва набираларимиз яшаётгани учун миннатдормиз. Улар – Европани фашизмдан озод қилганлар ҳақидаги хотирани ёш авлодга топширишимиз керак", деб айтган россиялик ватандошлар ташкилоти раҳбари Григорий Растегаев.

Маросимда россиялик дипломатлар, жумладан Россиянинг Нарва шаҳридаги бош консули вазифасини бажарувчи Екатерина Андриевская, консул-маслаҳатчи Владимир Малишев, атташе Александр Шматков иштирок этганлар.