Италиянинг Трентино-Альто-Адиже вилоятида кўчки ва тошқинлар оқибатида тезюрар поезд рельслардан чиқиб кетди, деб хабар берди Ansa ахборот агентилиги. Темир йўлнинг баъзи ҳудудлари катта миқдордаги тупроқ остида қолиб кетган. 

Поездда 200 нафарга яқин йўловчи бўлган, уларнинг ҳаммаси эвакуация қилинган. 80 нафар йўловчига вагонлардан чиқишларида ёрдам керак бўлган. Ҳеч ким жабр кўрмаган. 

Қутқарув операциясига фавқулодда хизматларнинг 200 нафар ходими жалб қилинган.

Таъкидланишича, кўчки Италиянинг шимоли-ғарбига момақалдироқ фронти олиб келган кучли ёмғир ва дўл оқибатида келиб чиққан. Энди бу фронт қурғоқчилик ва аномал иссиқ ҳаво ҳукм сураётган мамлакатнинг жануби томон ҳаракатланмоқда.