Марказий Осиёдан АҚШга бориш истагида бўлганлар ичида Ўзбекистон биринчи ўринда

Ўзбекистон 06 Август 2017 56797

Конгресс қарори билан жорий этилган "Турли миллатларга мансуб иммигрантлар виза дастури –DV" ҳар йили АҚШ Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Тарихан иммиграция кўрсаткичи паст давлатлардан бўлган фуқароларга лойиҳага ажратилган умумий квотанинг 7 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда "яшил карта"лар тарқатилади. Расмий рақамларга эътибор қилсак, АҚШ ҳукумати тахминан йилига беш юз минг нафар мигрантни у ёки бу давлат дастурлари, лойиҳа ва танловлар орқали қабул қилади. Қуйидаги жадвалдан намоён бўладики, Марказий Осиё давлатларидан Америкага боришни хоҳловчилар орасида ўзбекистонликлар кўплаб топилади.

Нега Ўзбекистон фуқаролари қўшни мамлакат аҳолисидан яққол ажралиб турибди? Масаланинг бир томони Марказий Осиёдаги демографик кўрсаткичларга боғлиқ, яъни икки дарё оралиғида бу ҳудуднинг энг кўп аҳолиси истиқомат этади. (2016 йилги маълумотлар: Ўзбекистон - 31,807,000; Туркманистон - 5,663,000; Қирғизистон - 6,019,500; Тожикистон - 8,735,000; Қозоғистон - 17,800,000) Мантиқан ўйлаб қаралса ҳам иштирокчиларнинг Ўзбекистондан кўпроқ бўлиши табиий ҳолат.

Эътиборни тортадиган яна бир муҳим омил шуки, лотереяда иштирок этиш талаблари минимал даражада бўлиб, амалда иш тажрибаси ёки олий таълим муассасада ўқиганлик ҳужжатларини талаб қилмайди. Демак, бу бандлар ҳам иштирокчилар сони нега кўп эканлигини изоҳлаб бериши мумкин.

Шу билан бирга Kun.uz ушбу масала бўйича суриштирувлар ўтказиб, сўнгги уч йил ичида ташкил қилинган дастур ғолиблари орасида Самарқанд вилояти фуқаролари кўпчиликни ташкил этганига эътибор қаратди. Мухбиримизга маълумотлар берган суҳбатдош дастур иштирокчиларининг айрим фирибгарликлари ҳақида ҳам сўзлаб берди.

"Аслида ҳар бир хоҳловчи аризани инглиз тилида тўлдириб, интернет орқали маълумотларни шахсан юклаши керак. Афсуски, тил билмаслик ва шу каби жузъий камчиликлар айримларнинг консультант-фирмалар таклиф этаётган хизматга мурожаат этишига сабаб бўлади. Маълум пул эвазига ариза тўлдирилади, маълумотлар интернетга юкланади. Биринчи муаммонинг калити эса хизмат учун тузилган шартномада: агар аризачи дастур натижасига кўра ғолиб топилса, фирма кўрсатган хизмати учун ЭКИҲ юз бараварида ҳақ олиши майда ёзувлар билан кўрсатиб ўтилган", - дейди у.

"Иккинчи фирибгарлик эса қонунбузарлик йўли билан "яшил картага" эришиш, яъни аризачи исм-шарифидаги айрим ҳарфлар кетма-кетлигини ўзгартириб, кўпроқ аризаларни тўлдиради. Агар ғолиб бўлса, паспортдаги битта ҳарфни ўзгартириб олиш ёхуд уни "йўқотиб" қайтадан янги шариф билан "туғилиш" мумкин", - деб фикр билдиради суҳбатдош.

Очиғини айтганда фирибгарликларнинг йўли кўп экан, АҚШ Давлат Департаменти "биттадан ортиқ киритилган аризаларни аниқлаш учун мураккаб технологиялардан фойдаланади", деган огоҳлантиришига қарамай, ҳамюртларимиз янги усулларни ўйлаб топишади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24999 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12011 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83329 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 54 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1760 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 812 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3024 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1385 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 812 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5672 Жамият
Кўпроқ янгиликлар