АҚШнинг Миннесота штати Мусулмон-Америка жамияти 5 августда Блумингтон шаҳридаги ислом марказида портлаш ва ёнғин уюштирганларни тутишда кўмак берганлик учун 10 минг долларлик мукофот пули эълон қилди. Жамиятда таъкидланишича, марказда ёнғин чиқишига имомнинг ишчи хонасига ташланган портловчи қурилма сабаб бўлган.  

"Мусулмон-Америка жамияти Дорул Фарук номидаги марказга қилинган ҳужумни қоралайди. Биз мусулмонларни тинчлик сақлашга ва ўз хавфсизликлари ҳақида қайғуришга чақирамиз", деб таъкидлаб ўтган жамият твиттерда.

"Биз ҳужум қилганларни ҳибсга олишга ва жазолашга олиб келадиган маълумот учун 10 минг доллар таклиф қиламиз", деб айтилган жамиятда.

Жамият директори Асад Заманнинг маҳаллий WCCO-TV телеканалига марказга ибодат қилгани келганлар портлаш олдидан имом хонаси олдида нотаниш кимсани кўришганини маълум қилган. Бу кимса имом хонаси ойнасини синдириб, ичкарига қўлбола портловчи қурилмага ўхшаш кичик буюмни улоқтириб, воқеа жойидан яширинган. Гувоҳлар гумонланувчи қочиб кетган бўлиши мумкин бўлган автомобиль мотори шовқинини эшитишган.

Воқеа тонгги соат 5 да юз берган. Марказ ҳудудидаги масжидда 20 га яқин одам бўлган, улардан ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлинган.