Ўзбекистон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган яна уч учрашув бўлиб ўтди. Навоийда «Қизилқум» Шота Арвеладзенинг «Пахтакор»ини қабул қилган бўлса, Жиззахда «Сўғдиёна» «Бунёдкор» билан куч синашди. Қаршида «Насаф» турнинг марказий учрашувини «Қўқон»га қарши ўтказди.

Навоийда олий лигадаги илк учрашувини ўтказган Шота Арвеладзе жамоаси билан дурангга рози бўлишга мажбур бўлди. Аввалига Суҳроб Нуриллоев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Отабек Зокиров иккинчи бўлимда фарқни йўққа чиқарди. Шунга қарамай, «Пахтакор» ғалабани қўлга киритиши мумкин эди. Бироқ Тиаго Безерра ҳакам белгилаган пенальтини ноаниқ бажарди ва натижада ўйинда якуний ҳисоб 1:1 кўринишини олди.

Жиззахда эса «Сўғдиёна» Игорь Шквирин бошчилигадаги дастлабки ўйинида Миржалол Қосимовнинг «Бунёдкор»ига қарши саф тортди ва ўйинда 90 дақиқа мобайнида гол киритилмади.

«Насаф» эса «Қўқон» билан кечаётган совринли ўринлар учун ўринда ким кучлироқ эканини амалда исботлаб қўйди. Меҳмонлар дарвозасини уч бор ишғол қилган Бердиев шогирдлари йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.

Ушбу натижаларадан кейин «Насаф» 29 очко тўплади ва «Қўқон»дан (27 очко) иккинчи ўринни тортиб олди. «Пахтакор» эса 25 очко билан 5-ўринда қолди. «Бунёдкор» 22 очко билан 8-ўринда бораётган бўлса, «Қизилқум» 21 очко билан 10-ўринда жойлашган. Шквирин қўл остига ўтган «Сўғдиёна» эса 18 очко билан 13-поғонани банд этиб турибди.

Олий Лига, 16-тур

«Қизилқум» – «Пахтакор» 1:1 (0:1)

Голлар: Отабек Зокиров (51) – Суҳроб Нуруллоев (13).
Ноаниқ пенальти: Тиаго Безерра (64, Пахтакор)
«Қизилқум»: Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шукурали Пўлатов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев (Нодирхон Камолов, 81), Эркин Бойдуллаев (с), Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Самандар Шодмонов (Акром Баҳриддинов, 89), Отабек Зокиров, Максим Юрку (Бекзод Ғанижонов, 61).
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Даврон Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Гиди Канюк (Жамшид Искандеров, 85), Тиаго Безерра, Шерзод Каримов (Забиҳилло Ўринбоев, 87), Суҳроб Нуруллоев (Достон Иброҳимов, 77), Игорь Сергеев.
Огоҳлантиришлар: Максим Юрку (2), Суҳроб Нуруллоев (14), Марко Симич (61),  

«Сўғдиёна» – «Бунёдкор» 0:0

«Сўғдиёна»: Музаффар Абдуллаев, Сардор Қулматов, Элёр Орифов, Ғайрат Умиров (Сарваржон Жўраев, 71), Иззатилла Абдуллаев (Шоҳрух Достонов, 80), Ихтиёр Тошпўлатов, Қаҳрамон Баҳодиров (Азамат Исроилов 63), Шерзод Жалилов, Сардор Қаҳҳоров, Сардорбек Эминов, Умиджон Қодиров.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (Воҳид Шодиев, 70), Вадим Чемиртан (Шаҳзодбек Нурматов, 57), Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев (Фарруҳ Икромов, 77), Давронбек Умиров, Отабек Шукуров.
Огоҳлантиришлар: Элёр Орифов (59), Музаффар Абдуллаев (81) — Достонбек Ҳамдамов (56), Давронбек Умиров (73), Шаҳзодбек Нурматов (81)
Четлатиш: Давронбек Умиров (90+1, Бунёдкор)

«Насаф» – «Қўқон-1912» 3:0 (2:0)

Голлар: Шароф Муҳитдинов (3), Драган Черан (40), Голбан (87).
«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Одил Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов (Бобир Абдухолиқов, 80), Шаҳбоз Эркинов (Ислом Рашидхонов, 70), Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Фарруҳ Сайфиев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Ғолиб Ғайбуллаев, 90), Умарбек Эшмуродов.
«Қўқон-1912»: Никита Рибкин, Жалил Кимсанов (Қувондиқ Рўзиев, 46), Жамшид Ҳасанов, Жавоҳир Сидиқов, Дониёр Ҳасанов (Андрей Сидоров 65), Суҳроб Бердиев, Александр Мерзляков (Носир Отақўзиев, 46), Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Огоҳлантириш: Дониёр Ҳасанов (53, Қўқон)