Пенс 2020 йилги президентлик сайловларига тайёрланаётгани ҳақидаги мақолани рад этди

Жаҳон 06 Август 2017 2098
Фото: AP Photo / Shakh Aivazov

АҚШ вице-президенти Майк Пенс New York Times нашрида у 2020 йилги президентлик сайловларига номзодини қўймоқчилиги таъкидланган мақолани рад этди.

Нашрда таъкидланишича, Пенснинг кўп сонли ёрдамчилари президентликка сайловолди кампанияси учун ҳомийлар изламоқда, Пенснинг ўзи эса "ўзининг сиёсий базасини шакллантирмоқда". Агар мақола рост бўлса, унда Пенс АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватламайди ва унга биринчи муддатидан кейин чақириқ ташламоқчи, ёки Трамп у ёки бу сабабларга кўра иккинчи муддатга сайланишни истамайди ёки буни қила олмайди. 

"New York Times’даги бугунги мақола жирканчдир ва мен, оилам ва бутун жамоам учун ҳақоратлидир. Ундаги гаплар мутлақ нотўғридир – бу ОАВнинг жорий маъмуриятни парчалашга уринишидаги сўнгги қадамларидандир", деб айтилган Пенс баёнотида.

"Биз қандай ёлғон янгиликларга дуч келмайлик, бутун жамоам президент кун тартибини илгари суриш ва унинг 2020 йилга қайта сайланиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Қолган барча тахминлар кулгили ва бемаънидир", деб айтган Пенс.

АҚШ вице-президентлари гоҳ-гоҳида президент лавозимига номзодларини қўядилар, бироқ анъанага кўра буни амалдаги президент ҳокимият тепасида икки муддат бўлгандан сўнг ёки иккинчи муддатга сайланишдан бош тортганда ёки сайлана олмагандан кейин амалга оширадилар. АҚШ тарихида 14 нафар вице-президент, жумладан Катта Жорж Буш, Жеральд Форд, Ричард Никсон, Линдон Жонсон, Теодор Рузвельт ва Томас Жефферсон президент бўла олганлар.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар