Сирдарёда семинарлар: Меҳнаткашлар касаба уюшмалари ҳимоясида

Жамият 06 Август 2017 3002

Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган “Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат дастури”га биноан жорий йилнинг 7-19 август кунларида Сирдарё вилоятининг барча туман, шаҳарларида давлат органлари, Нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва фермерлар иштирокида семинарлар ўтказилиши белгиланган.

Ушбу семинарларда Халқаро меҳнат ташкилотининг эксперти Светлана Егорова иштирок этиши кутилмоқда. Семинарларнинг ўтказилишидан асосий мақсад, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва фермерларга Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари, хусусан, “Зўрлаб ишлатиш ва мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли ва “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли конвенцияларнинг мазмун ва мақсади тушунтиришдан иборат.

"Айтиш керакки, худди шундай семинарлар, Касаба уюшмалари Федерациясининг ХМТ билан ҳамкорлиги ўтган йилларда ҳам юқори савияда ташкил этилган, уларнинг самараси ўлароқ, мамлакатимизда, шу жумладан, вилоятимизда мактаб ўқувчиларини оммавий ягана, чеканка ва пахта теримига жалб этилиши тўхтатилди. Биз бу борада тарғибот ишларини бу йил ҳам изчил олиб борамиз, - дейди Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Камолиддин Оқбўтаев.

Касаба уюшмалари нафақат аъзоларининг ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза этиб келмоқда, балки улар орасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари ўтказмоқда. Бу борада касаба уюшмалари ҳуқуқ-тартибот органлари, шу билан бирга қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйган. Шу ўринда, айтиш керакки, фуқаролар билан мулоқотни йўлга қўйиш учун Интернет тармоғида республика ва ҳудудий касаба уюшмалари веб-сайтлари ишлаб турибди, худди шу ерда онлайн тарзда виртуал қабулхона ташкил этилиб, касаба уюшма раҳбариятига тўғридан тўғри мурожаат қилиш мумкин. Ҳар бир вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошидаги юридик маслаҳатхона ва “Ишонч” телефонлари орқали Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этилиши фаолияти мониторинги олиб борилмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг 1 ярим йиллигида бирлашма бўлимларига жами бўлиб 87 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 7таси ёзма, 53 таси оғзаки, 21таси “Ишонч” телефонларига ҳамда 6 та электрон шаклда мурожаатлар қабул қилинган. Ёзма мурожаатларнинг мазмунига кўра ишга тиклаш масаласида 1 та,  иш ҳақи, мукофот тўловлари, иш ва дам олиш вақти, жамоа шартномасининг бошқа шартлари юзасидан 3 та, моддий ёрдам ва сиҳатгохларга йўлланмалар сўраб 1та, меҳнат шартномаларини бекор қилиниши, ўзгартирилиши, интизомий жазо қўллаш тартибига оид  1та, ижтимоий меҳнат муносабатларига оид бошқа масалалар эса биттани ташкил этади. Ушбу мурожаатларнинг 3таси қаноатлантирилган, 3 тасига тушунтиришлар берилган, биттаси тегишлилиги бўйича. бошқа органларга юборилган.

Бундан ташқари 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида бирлашманинг тегишли бўлимларида 53 та оғзаки мурожаатлар қайд этилган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари, касаба уюшмаларига оид, фуқароларнинг пенсия таъминоти, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунларига оид маслаҳатлар сўраб мурожаатлар бўлган ва уларга қонунлар доирасида маслаҳатлар берилган. 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасидаги юридик маслаҳатхона ва “Ишонч” телефонлари орқали Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 2017 йилнинг  1 ярим йиллигида жами бўлиб  21  тани ташкил этади.

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатларнинг 6  таси Меҳнат муҳофазасига оид,   6 таси ҳуқуқий ҳимоя масаласида,  7  таси ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш масаласида, 1 таси касаба уюшмаси ташкилий-ҳуқуқий фаолияти масаласида ва 1 таси соғломлаштириш масаласида бўлиб, уларнинг барчаси тегишли жавобларини олган. Электрон шаклдаги мурожаатлар 6 тани ташкил этади ва улардан 4 тасига тушунтириш берилган,  2 таси қаноатлантирилди.

Бундан ташқари 2017 йилнинг 1 ярим йиллигида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини  ошириш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда, жумладан, “ОқолтинДон” АЖ, “ХовосДон”АЖ, “Сирдарё ИЭС” ОАЖ, “Қишлоқхўжаликкимё” ҳамда “Гулистонэкстрактёғ” АЖ ва бошқаларда  28 маротаба, ўн минг нафарга яқин ходимлар иштирокида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда асосан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари, ХМТнинг Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган Конвенциялари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунлари  тўғрисида маърузалар қилинди ва савол-жавоблар ўтказилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, касаба уюшмалари юридик маслаҳатхонасига касаба уюшмасига аъзо бўлмаган, уюшмаган аҳолидан ҳам кўплаб мурожаатлар бўляпти ва уларга ҳам ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга касаба уюшмалари томонидан мажбурий меҳнат борасида   Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 14 та конвенциясининг мазмун ва моҳиятини корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларга ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига етказиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу учрашувларда ишчи-ходимларга мажбурий меҳнатга жалб қилинганда мурожаат этиши лозим бўлган телефон рақамлари ёзилган буклетлар тарқатилмоқда. Бу борада бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларининг малакаларини ошириш жуда муҳим. Шу муносабат билан жорий йилнинг январ ойидан бошлаб бирлашма томонидан бошланғич касаба уюшмалари раисларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув аудиторияси ташкил этилиб, ҳар ойда икки маротабадан 3 кунлик ўқув-семинарлари ўтказилиб келинмоқда. Шу кунгача вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида шакллантирилган 16 та ўқув гуруҳларида  мавзули семинарлар ўтказилиб, унда 400 нафардан ортиқ бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларининг малакаси оширилди.

Семинарларда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мутахассислари ўз лекциялари билан иштирок этиб тингловчиларга меҳнат муносабатлари, миллий ва халқаро меҳнат стандартлари, хусусан, ХМТнинг мажбурий, зўраки меҳнат ва болалар меҳнатининг таъқиқланган оғир шаклларига доир бўлган 29-, 105-, 138-, 182-сонли конвенциялари мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар