Туркияда Сурия ва Ироқдаги сценарий амалга оширилмоқчи

Жаҳон 06 Август 2017 18505
Фото: aa.com.tr

Террорчиларнинг мақсади бузуқ мафкурани жумладан ёшлар ўртасида тарқатиш ҳисобланади, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. 

Унинг айтишича, Курдистон ишчи партияси террорчилари Туркиянинг ўсиб келаётган авлоди билимсиз ва диндан йироқ бўлишларига интилмоқда. "Террорчилар масжидга борувчи диндорлар ҳеч қачон террорчиликни қўллаб-қувватламасликларини яхши биладилар", деб айтди Эрдўған.  

Унинг эътиборини турли даражадаги бир қатор шахслар Туркиянинг янги авлоди салоҳияти борасида пессимистик фикрлар билдираётганлари жалб қилди. "Шахсан мен аксинча позицияни қўллаб-қувватлайман. Мен ёшларга ишонаман. Туркия фуқароларининг янги авлоди ўз давлати тарихи ва маданиятидан яхши хабардор, турли соҳаларда муваффақиятларга эришмоқда. Шу сабабли биз 2053 ва 2071 йилгача даврларга мўлжалланган лойиҳалар эстафетасини ёшларга ишонч билан берамиз", деб айтган Эрдўған. 

Эрдўған КИП террорчилари Туркиянинг ёш авлодига ҳеч нарса ваъда қилолмаслигини айтди. "Террорчилар ҳис-туйғулардан маҳрум бўлганлар, раҳм-шафқат ва ҳурмат нималигини билмайдилар. Улар энг катта зиённи болаларимизга етказади. Мактаблар, ётоқхоналар, ўқитувчилар кўпинча террорчилар ҳужумлари объектларига айланиши тасодиф эмас", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған.  

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия душманлари террорчилик ташкилотларини бир мақсадда – Анқара манфаатларига максимал путур етказиш учун қўллашда давом этмоқдалар. "КИП террорчилари ва Фатҳулла Гулен оқими ягона мақсад учун мўлжалланган", деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, тарих давомида Туркия халқи бир неча бор миллатлараро, динлараро ва мафкуравий парчалаш уринишларига қарши турган. "Бугунги кунда Сурия ва Ироқдаги жараёнлар ҳаммага маълум. Шундай сценарийларни Туркияда амалга оширишга ҳаракат қилинмоқда, бироқ биз бунинг юз беришига йўл қўймаймиз", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған. 

Эрдўған шунингдек ИШИД фаолиятига эътибор қаратди. "Муайян кучлар ИШИДни яратиб, дунёда аксилислом кайфиятининг тарқалишига кўмак берган. Бошқача йўл билан мусулмонлар қонини тўкишнинг иложи йўқ", деб айтган Эрдўған. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66470 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36830 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 185 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 165 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1700 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 450 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 304 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1038 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар