Ургут эркин иқтисодий зонасида 300 млн долларлик технопарк барпо этилади

Ўзбекистон 06 Август 2017 12542

Халқаро пресс клубнинг Самарқандда ўтаётган сайёр анжуманининг мавзуси «Самарқанд: Ҳаракатлар стратегияси — амалиёт, ижро, ҳаёт» бўлди.

Вилоят раҳбарлари, мутасаддилар, ишбилармонлар, фермерлар ва ёшлар иштирокида ўтган анжуманда вилоят ҳокими в.б. Туробжон Жўраев пресс клуб модераторининг Ургут туманида яратилаётган эркин иқтисодий зона ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, эркин иқтисодий зонанинг Ургут-1, Ургут-2, Ургут-3 уч қисмли лойиҳаси жами 181 лойиҳани қамраб олган ва айни пайтда уларнинг 57 таси ишга туширилган.

Ушбу лойиҳа учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 881 га ер ажратилмоқда. Айни пайтда бу ерда инфраструктурани яратиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Шу пайтгача 180 дан ортиқ тадбиркор, жумладан, хорижий инвесторлар ушбу зонада ўз лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдиришган. Жумладан, хитойлик тадбиркорлар 1,2 млрд. долларлик лойиҳани амалга оширишни мақсад қилишган. Лойиҳа асосан фармацевтика йўналишида амалга оширилиши назарда тутилган эса-да, 300 млн. долларлик технопарк бунёд этилаётганини вилоят ҳокими алоҳида қайд этиб ўтди. Технопаркда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган 5 тача завод бўлади, ушбу заводлар учун мутахассислар тайёрлаб берувчи ўқув муассасаси қурилади.

Ургут эркин иқтисодий зонаси лойиҳаларини амалга ошириш учун Ургут туманида 390, Паст Дарғом туманида 86, Нуробод туманида 360 гектар ер ажратилмоқда, деди ЭИЗ барпо этилиши учун масъул мутасадди. Унинг сўзларига кўра, 2017–18 йилларда ЭИЗда барпо этиладиган янги корхоналарда 5 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари доимий иш билан таъминланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар