Россия чемпионатида 4-тур ўйинларидан бири якунланди.

Санкт-Петербургнинг «Тосно» клуби сафарда Туланинг «Арсенал» клуби меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда ҳисоб мезбонлар ҳужумчиси Берхамов томонидан очилганди. Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи Вагиз Галиулин меҳмонларнинг жавоб голини урди. Бу гол жамоанинг Премьер-лигадаги илк голи бўлди.

Кейинроқ Марков иккинчи голни уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Бу «Тосно» клуби тарихида Россия чемпионатидаги илк ғалаба бўлди.

Бу натижадан сўнг, «Тосно» 3 очко билан 11-ўринга кўтарилди. 

РФПЛ, 4-тур
Арсенал Тула – Тосно 1:2
(1:0)
6 август, Тула, «Арсенал» стадиони
Голлар: 1:0 – 40 Берхамов, 1:1 – 48 Галиулин, 1:2 – 55 Марков. 
Арсенал Тула – Габулов, Сунзу, Хагуш, Беляев, Ткачев, Александров, Боурчану, Чаушич (Максимов, 67), Берхамов, Жоржевич (Сикоев, 72), Шевченко.
Тосно – Юрченко, Чернов, Дугалич, Буйволов, Дудиев (Шахов, 86), Казаев (Мухаметшин, 80), Карницкий, Нуну Роша, Галиулин, Мелкадзе (Марков, 46), Заболотний.
Огоҳлантириш: Берхамов (55).