Венесуэлада бир гуруҳ ҳарбийлар Мадурога қарши исён кўтаришганини эълон қилишди

Жаҳон 06 Август 2017 5849

Венесуэлада бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакат президенти  Николас Мадурога қарши исён кўтаришганини эълон қилишди. Бу ҳақда ҳарбийларнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеомурожаатига иқтибос келтирган ҳолда El Nacional нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, гуруҳга ўзини капитан Хуан Кагварипано деб атовчи одам бошчилик қилмоқда. Унинг таъкидлашича, "улар Мадуронинг қирғин келтирувчи золимлигига қарши қонуний исён кўтаришларини эълон қилишган". 

"Таъкидлаймиз, бу тўнтарув эмас. Бу конституцион тартибни тиклашга қаратилган фуқаролик ва ҳарбий ҳаракатлардир. Янада кўпроғи – мамлакатни буткул йўқ бўлишдан қутқариш, ёшларимиз ва оилаларимиз ўлдирилишини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлардир", деб айтган исёнчилар бошлиғи.

Таъкидланишича, Кагварипано "диссидентлик ҳаракатини қўллаб-қувватлагани" учун 2014 йилдан бери қидирувда қолмоқда.

Associated Press ахборот агентлигининг Венесуэланинг ҳукмрон партияси вакили Диосдадо Кабельога иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, ҳукуматга мойиллик билдирувчи қўшинлар томондан назорат қилинувчи ҳарбий базага террорчилик ҳужуми амалга оширилган. Бир неча киши қўлга олинган.

Кабельонинг айтишича, ҳарбийлар базадаги вазият устидан назоратни тезда қўлга олганлар.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар