Буюк Британиянинг ҳар 10 фуқаросининг 6 нафари Тереза Мэй ҳукуматининг Brexit шартлари бўйича ЕИ билан музокараларидаги саъй-ҳаракатларини маъқулламайди. Бу ҳақда хабар қилган Reuters агентлигига кўра, 2-3 август кунлари ORB International ижтимоий хизмати томонидан ўтказилган сўровлар натижаси шундан далолат қилмоқда. 

Унга кўра, сўралганларнинг 61 фоизи расмий Лондоннинг Брюссель билан музокараларига салбий ёндашувни изҳор қилган. Бу Мэй ҳукуматидан норози бўлган британияликлар сони ўсиб бораётганини кўрсатади. Чунки, июль ойидаги сўровда бу рақам 56 фоизни, июнда 46 фоизни ташкил этган эди.