АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳозирда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) анжумани ўтаётган Филиппинда ташқи ишлар вазирлари қабулини ўтказиб юборди. Бу тадбирда, жумладан, Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ен Хо иштирок этган.

Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, Тиллерсон бу қабулга келиши керак эди. Бироқ натижада унинг ўрнига унинг Жанубий Осиё ва Тинч океани ишлари бўйича ўринбосари Сюзан Торнтон келган.

Тиллерсон ёрдамчисининг айтишича, анжумандаги сермаҳсул биринчи кундан кейин "Тиллерсонга иккинчи кунга тайёрланиш учун вақт керак бўлган" ва шу сабабли у қабулни ўтказиб юборган.