2017 йил 4 август куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» ва «Назорат тартибда гиёҳвандлик моддасини харид килиш» тадбирлари давомида 1 кгга яқин гиёҳванд моддасини ноқонуний сотаётган киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати Кун.uz’га маълум қилди. 

Хабарларга кўра, Андижон тумани Хортум қишлоқ фуқаролар йиғини Исломобод маҳалласида яшовчи О.Д. Камолот маҳалласида холис харидор П.А.га 200 минг сўм эвазига 1 дона қора селафан пакетга ўралган, оғирлиги 854.96 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Терговга қадар текширув ишлари вилоят ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан олиб бормоқда.