Австрия АҚШнинг Россияга янги санкциялари туфайли кўпмиллиардли лойиҳаларни бой беради

Жаҳон 07 Август 2017 5454
Фото: globallookpress.com

АҚШнинг янги аксилроссия санкциялари Австрия компанияларининг Россиядаги кўпмиллиардли лойиҳалари хавф остида қолмоқда. Австрия иқтисодиёт палатаси шу ҳақда ТАССга маълум қилди. 

Австриянинг Москвадаги элчихонаси савдо маслаҳатчиси Рудольф Лукавски АҚШнинг Россияга янги санкциялари Австрия бизнесига қанчалик салбий таъсир кўрсатишини таҳлил қилиб чиқди. У, шунингдек, ушбу чекловларнинг ЕИга таъсирини ҳам ўрганган. Экспертнинг фикрича, Американинг янги қонуни амалиётда қўлланилгунча, "санкцияларнинг қамровини баҳолаш қийин". 

"АҚШнинг Россияга нисбатан янги санкциялари тўғрисидаги қонуни кучга киргач, Австриянинг РФга юбориладиган товарлари ва экспортига салбий таъсир этиши мумкин. Бунда санкцияларнинг қайдаражада таъсир кўрсатиши масаласи очиқ қолмоқда. Россиянинг жавоб чоралари кўриши эҳтимолдан йироқ эмас", - деган  Лукавски. 

Унинг қайд этишича, Вена нуқтаиназаридан Австрия компанияларига салбий таъсир этувчи бир нечта жиҳатлар бор. Шу билан бирга, АҚШ санкцияларининг кенгайиши билан Россиянинг темир йўллар, кемачилик, металлургия ва тоғ-кон саноати кўп жабр кўради. 

Австрия экспортининг аксар қисми юқоридаги соҳаларда фаолият юритувчи компанияларга тўғри келиши ҳисобга олинса, Америка санкцияларининг Австрия экспортчиларига жиддий тўсиқ бўлиши аниқ", - дейди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, "Австрия машинасозлик саноати хусусий ва давлат секторларида шундоғам қисқартишларни бошдан кечирмоқда. Янги санкциялар навбатдаги узоқ муддатли зарар кўришларни келтириб чиқариши мумкин". 

Бундан ташқари, чеклов чораларининг жорий қилиниши яна бир сезиларли таҳдидлардан бири ҳисобланади. "Тадқиқотларимиз натижасида келгусида Европа банклари Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши мумкин деган хулосага келдик. Бу нафақат Австрия экспортчиларига, балки Россиянинг йирик лойиҳаларида иштирок этаётган молия институтларига ҳам таъсир қилиши мумкин", - деган савдо маслаҳатчиси. 

"Албатта, бу ерда "Шимолий оқим - 2" газ қувури лойиҳасини ёдга олмасдан бўлмайди. Америка санкцияларидан ушбу лойиҳанинг муҳим молиявий ва стратегик ҳамкори сифатида OMV нефтгаз компанияси зарар кўриши мумкин. Австриянинг бошқа компаниялари, хусусан қувур етказиб берувчи компаниялари ҳам санкцияларнинг салбий оқибатларини ўзларида ҳис қилишади. Улар 100 млнлаб евро зарар кўриши мумкин", - дея ишонч билдирган Лукавски.

Австрия иқтисодиёт палатаси президенти Кристоф Ляйтль эса, АҚШ санкцияларида ЕИ учун аксилроссия санкцияларни бекор қилишида ажойиб имкониятни кўрмоқда. Унинг айтишича, Американинг янги санкциялари кучга кириши Европага бирлашиш ишорасини бериши керак. "Европа буни ЕИнинг Россияга нисбатан мавжуд санкцияларини бекор қилиш имконияти сифатида кўриши мумкин", - дейилади Австрия иқтисодиёт палатаси баёнотида. 

"АҚШ халқаро иқтисодий муносабатларга енгил қарамоқда ва Россия ҳамда Европанинг иқтисодий алоқаларини бузишни хоҳлаяпти. Америкаликлар савдо ва иқтисодий сиёсатда ўз манфаатларини кўзламоқда", - деб қайд этган Ляйтль.

Кўпроқ янгиликлар