Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги асосий аэропортнинг божхона хизмати ходимлари якшанба куни умумий оғирлиги 25 кг бўлган 250 дона тилла бўлакчаларини мамлакатга олиб киришга уринган шахсни тўхтатишди.

Божхона хизматчилари ўзини ногиронлардек тутиб, «яшил йўлакча» орқали аравада ўтиб кетаётган Замил Актардан шубҳаланган ҳамда умумий қиймати 1,54 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кўплаб тилла бўлакчаларини топиб олишган, деб ёзилади Синхуа нашри хабарида.

Жиноятчи Сингапур ҳаво йўлларининг кечки соат 11:00да Ҳазрат Шоҳжалол халқаро аэропортига қўнган борт йўловчиси бўлган. Ўтган давр мобайнида Бангладешда олтин, хорижий валюта ва тиббий дори-дармонлар контрабандаси кучайиб бормоқда, деб таъкидланади манбада.