«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин вақт ичида «Барселона» футболчисига айланади.

Sport.es нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар бразилиялик футболчисини 100 млн еврога сотишга рози бўлган. Энди «Барселона» вакиллари трансферни якунлаш учун Англияга йўл олади.

Каталонияликлар Коутиньони Парижга йўл олган Неймарга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Коутиньо «Ливерпуль»га 2013 йилда «Интер»дан 13 млн евро эвазига ўтган эди. Ўтган мавсумда у жами 36 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 9та голга узатма берган.

Бунгача мерсисайдликлар «Барселона»нинг барча таклифларини рад этаётган, жамоа бош мураббийи Юрген Клопп Коутиньо сотилмаслигини маълум қилганди.