Бразилияда адашиб қолган инглиз сайёҳи ўлдириб кетилди 

Жаҳон 07 Август 2017 7307

Бразилия харобаларида адашиб қолган инглиз аёл якшанба куни бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган. Ангра дос Рэйс бўйлаб турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди билан саёҳат қилиб юрган хоним оиласи билан саёҳат вақтида улардан ажралиб, адашиб қолган.

O Globo нашрининг ёзишича, қуролланганлардан бири йўлидан адашиб қолган сайёҳга қарата ўқ узган. Аёлнинг жароҳати унчалик оғир эмас, деб баҳоланаётган эди.

Оила аъзоларининг қолганлари барча соғ-саломат ва аёлнинг вафотидан қайғуда. Улар, аслида, Ангра дос Рэйсдан 145 км узоқликдаги соҳилбўйи дам олиш масканини ахтариб юришган эди. Инглиз сайёҳлари маҳаллий аҳолига "Агуа Санта" номи билан таниш бўлган наркодилерлар масканига адашиб келиб қолганида мудҳиш воқеа юз берган.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходими ушбу масала бўйича Бразилия полицияси билан тезкор тергов ишларини олиб бораётганини билдирди.

Кўпроқ янгиликлар