Давергеодезкадастрнинг низоми тасдиқланди

Ўзбекистон 07 Август 2017 3059

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 529-сон қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Давергеодезкадастр ходимларига устама берилади.

Давергеодезкадастр тўғрисидаги низомда идоранинг янгиланган вазифалари, асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги мустаҳкамланган.

Лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш тартиби белгиланди:

•  Давергеодезкадастр раиси – Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан;
•  раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари – Президент томонидан;
•  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда раис томонидан;
•  туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари — Давергеодезкадастр билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари бошлиқлари томонидан;
•  Давергеодезкадастр тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошлиқлари — давлат қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.

Давлат қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади. Масалан, уларга узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун ҳар ойда устамалар тўланади. Улар фақат асосий иш жойи бўйича ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисобланади. Узоқ муддат ишлаганлик учун устаманинг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

•  3 йилдан 5 йилгача – 20%;
•  5 йилдан 10 йилгача – 35%;
•  10 йилдан 15 йилгача – 50%;
•  15 йилдан ва ундан ортиқ  - 60%.

Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси нимага йўналтирилган  

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Президентнинг 31.05.2017 йилдаги ПҚ-3024-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Жамғармани шакллантириш манбалари ва унинг маблағлари ҳисобига молиялаштириш йўналишлари белгиланди.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6730 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24280 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56510 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37761 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38812 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 782 Спорт
Кўпроқ янгиликлар