Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ вакили қиладиган иш йўқлиги учун Сурияни тарк этмоқчи

Жаҳон 07 Август 2017 3604

Суриядаги инсон ҳуқуқларини бузилиши ҳолатларини ўрганувчи БМТ Халқаро мустақил комиссияси аъзоси Карла дель Понте ўз вазифасини тарк этиши маълум қилди. Унинг сўзларига қарагада, Сурия инқирозидаги барча иштирокчилар «ёвузлик» томонида бўлиб, ҳеч қандай оқлашга лойиқ эмас.

«Мен ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиб, раҳбариятга юбордим. Шунчаки иш қилмай, бекорчи бўлиб ўтирган комиссиянинг бир бўлаги бўлиш менга ёқмайди», - дейди у ўз баёнотида.

Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия 2011 йил март ойида тузилган эди. Фуқаролар урушини бошланган даврнинг ўзида мамлакатда 300 минг киши ҳалок бўлди, комиссия аъзолари эса бир неча бор Халқаро жиноят суди мамлакатда терговларни бошлаши лозимлигини иддао қилиб келган.

Понте иштирокидаги комиссия йиғилиши жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Бундан аввал Карла дель Понте собиқ Югославия ҳудудидаги инсоният қарши қилинаётган жиноятларни ўрганган.

Кўпроқ янгиликлар