Исроил ҳукумати террорчилар учун ўлим жазосини киритмоқчи. Тегишли қонун лойиҳаси кнессетда (парламент) кўриб чиқилади. 

Террорчилар учун ўлим жазосини киритиш қонун лойиҳасини кнессетнинг "Ликуд" партиясидан депутат Нава Прехи-Бокер тайёрлаган. Таъкидланишича, лойиҳани Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қўллаб-қувватлаган. 

Ҳужжатга кўра, теракт деб тан олинган жиноят учун қонунбузарга ўлим жазоси берилиши мумкин. Айни вақтда террорчилик учун судланганларга бериладиган максимал жазо умрбод қамоқ жазоси ҳисобланади.