Йилнинг ўтган олти ойида барча транспорт воситаларида 718,4 млн тонна юк ташилди

Иқтисодиёт 07 Август 2017 2382
Фото: Kun.uz

2017 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги барча транспорт воситалари ёрдамида 718,4 млн тонна юк ташилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 фоизга кўпдир. Бу ҳақдаЎзбекистон Давлат статистика қўмитасига асосланган ҳолда Uzdaily.uz ёзмоқда.

Шу билан бирга юк айланмаси 41,9 млрд тонна/кмни ташкил этиб, ўтган йилнинг биринчи ярим йилига нисбатан 2,9 фоизга ўсган. 

Жумладан автомобиль транспорти ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан 4,1 фоизга кўпроқ, яъни 652,0 млн тонна юк ташиган. Автомобиль транспортидаги юк айланмаси 3,8 фоизга ошиб, километрига 14,8 млрд тоннани ташкил этган. 

Хусусий тадбиркорлар автомобиль транспорти билан юк ташиш даражаси 2016 йил биринчи ярим йиллиги кўрсаткичидан 4,5 фоизга ўсиб, 11,1 млрд тонна/кмни ташкил этган. 

Уларнинг автомобиль транспорти жами юк айланмасидаги улуши 75,3 фоиздан иборат бўлган. 

Ҳаво транспорти орқали 13,2 минг тонна юк жўнатилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизлик, юк айланмаси 28,1 фоизлик ўсишни ташкил этиб, 74,2 млн тонна/кмдан иборат бўлган.

Магистрал қувурларлардаги юк айланмаси 4,3 фоизга ўсиб, 15,4 млрд тонна/кмни ташкил этган.

Кўпроқ янгиликлар