Қандай қилиб буюк инсон бўлиш мумкин: Альберт Эйнштейндан 5 ўрнак

Lifestyle 07 Август 2017 12273
Фото: AP

Бир пайтлар Томас Эдисон: «Мен минглаб хато қилмадим. Балки, электр лампани кашф қилиш учун минг қадам ташладим». 

Дунёдаги ажойиб ихтиролар кўп ҳолларда йирик мағлубиятлар билан баробар юради. Бугунги кунда етуклиги эътироф этиладиган Альберт Эйнштейннинг ҳаёти ҳам аслида булардан холи бўлмаган. Эйнштейн кўпчилик наздида буюк олим ва даҳодир. Аммо Альберт Эйнштейн мактублари ва ишларининг тўпламлари бунинг аксини кўрсатади. Яъни курашлар ва мағлубиятлар тарихи бизга биринчи навбатда Эйнштейн инсон бўлганини исботлайди. Қуйидагилардан ҳар ким Альберт Эйнштейндан ўзига керакли дарсни олиши мумкин. 

1. Ҳа, баъзан даҳолар ҳам хато қилишади... аммо фақат баъзан

Эйнштейн даҳо бўлгани унинг ҳар доим ҳақ бўлганини англатмайди. Бунга энг яхши мисол — Квант назариясининг Коинот мутлақ аниқлик негизида эмас, эҳтимолларга асослангани ҳақидаги таъкиддир. Эйнштейн бу назарияни бир онда қабул қила олмади. Биламизки, у Нильс Бор билан мунозараларда шундай деган эди: «Худо Коинот билан ошиқ ўйнамайди» деб юборган, Бор эса унга жавобан: «Худога нимани қилишни, нимани қилмасликни айтиш жоиз эмас», дея таъкидлаган. 

2. Ўқиш фойдали

Албатта, сиз тўғри келган нарсани ўқишингиз мумкин. Аммо, лозим вақтда керакли китобни ўқиш сизнинг қарашларингизга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин. Замонанинг буюк олими Эйнштейнни қандай китоблар қизиқтирган бўлиши мумкин?  У севиб мутоаала қилган асарлардан бири шотландиялик файласуф Дэвид Юмнинг «Инсон табиати ҳақидаги рисола»дир. Эйнштейн ушбу китобни ўқиш унга машҳур эҳтимоллар назариясини шакллантиришда ёрдам берган. Бошқалар нима қилгани, уни қандай амалга оширгани ва унинг натижаси хусусида ўқир экансиз, сиз янги ғояларни шакллантиришингиз мумкин. 

3. Чақириқни қабул қилинг

Эйнштейннинг ўзига хос жиҳатларидан бири унинг мураккаб илмий ғояларни хаёлида фавқулодда жонлантира олиш қобилиятидир. У буни хаёлий тажриба деб атаган. Альберт Эйнштейн шунчаки назарияларни хаёлида тўқиб ёзмаган. У физикани жуда ҳам ёмон кўрадиган кишилар ҳам унута олмайдиган машҳур E = mc2 тенглигини ёзишгача қанча-қанча хато қилган. Аммо Эйнштейн буларнинг барига қатъияти билан эришган. Масалан, Эйнштейн ўзига: «Ёруғлик тезлигида ҳаракатланган одам ўз аксини ойнада кўриши мумкинми? Жавоб ҳа бўлса, ойнадаги акс катта бўладими, кичикми?», деган саволлар берган. У бу саволларни турлича бериб кўрар экан, масалага турлича ёндашиб, Коинотнинг энг мавҳум сирларидан бирини кашф қилишга яқинлашган. У бу усулни умумлаштирган ҳолда: «Ақлнинг ҳақиқий кўриниши — бу билим эмас,балки тасаввурдир», деган эди. Унинг ишланмалари кенг тарқалгунига қадар, Эйнштейн ўнлаб йиллар мобайнида тажрибалар ўтказиб, ҳақлигини исботлаб келди. Умумий ва махсус эҳтимоллар назарияси исботланганида Энштейн бошқа мураккаб масалалар юзасидан тажрибалар ўтказишни тўхтатмади. У, алалоқибат, электромагнитлик ва тортишиш қонунларини бир назария доирасида жамлашга ҳамда уни Квант механикаси назарияси билан бирлаштиришга уринди. Бу нарса олимни кўплаб боши берк кўчаларга олиб кирди, бироқ айнан шу нарса Эйнштейн даҳосини ва мақсадга интилувчанлигини исботлайди. 

4. Заифликларингизни кучли томонга алмаштиринг

Эйнштейн вояга етгач ижтимоий вазиятларда ўзини тутишни анча ўрганиб олган эди. Бироқ болалигида унга осон бўлмаган: кичик синглисининг хотирлашича, у қийналиб гаплашган. Кейинчалик, Эйнштейннинг ўзи сўзларни ёдлаб қолиш жуда қийин бўлганини айтган. Саймон Барон-Коэн каби экспертларга кўра, Эйнштейн Аспергер синдромига учраган бўлиши эҳтимол. Бу синдром одамовилик, ҳиссий ортда қолиш ва ижтимоий жиҳатдан бадхулқлик, бировларнинг ҳиссиётини қабул қила олмаслик, тушунмаслик кабиларда кўринади. Ҳаммасидан ҳам Эйнштейн мулоқот қилиш ва сўзлашувда муаммоларга дуч келгани катта эҳтимолдир. Аспергер синдромиинг яна бир кўриниши — бу бир мавзусига ҳаддан ортиқ берилиб кетишдир. Шу боисдан ҳам гарчи Эйнштейн социаллашувни ёмон кўрган бўлса-да, у ёлғизликни хуш кўрган ва кўп тафаккур қилган. 

5. Атроф-муҳит муҳим аҳамият касб этади

2006 йили Лондон китоб ярмаркасида 1,5 млн долларга Эйнштейннинг 15 та қўлёзмаси ва 33 та мактуби сотувга қўйилди. Улар 1933 ва 1954 йиллар оралиғида ёзилган. Улардан билиш мумкинки, машҳур олим талабалик йилларида осон бўлмаган. Унинг ғоялари профессорларнинг қўллаб-қуввватлашига сазовор бўлмаган. Эйнштейн патент идорасида котиб сифатида ишлай бошлагач, нафақат физика, балки математика ва фалсафа йўналишларида ҳам муваффақият қозона бошлади. Чунки, инкор инкорни рад этади. Шундай экан, нима билан шуғулланманг, атрофингизда сизга дўстона ва очиқ кишилар бўлишига эътибор қаратинг. Бу ўзлигингизни кашф этишда ёрдам беради. 

Хулоса ўрнида

Эйнштейн ишлари, физикларнинг тушунишича, вақт, макон, тортишиш ва ёруғликни ўзгартириб юборди. У тарихдаги энг буюк олимлардан бири бўлди ва Галилео Галилей ва Исаак Ньютон билан бир қаторда туради. Бу шунчаки унинг даҳо экани туфайли эмас, у шахсий ва касбий ҳаётда мағлуб бўлишни қабул қила олмаган. Эйнштейн кўп нарсаларда чуқур адашган. Аммо у ҳеч қачон таслим бўлмади. Чунки унинг иродаси в қатъияти енгилмас эди. 

Кўпроқ янгиликлар