Қозоғистонда халқаро тинчликпарвар "Дашт бургути - 2017" ҳарбий-ўқув машғулотлари тугади. У республиканинг Олмаота вилояти Илий ўқув полигонида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда

Машғулотларда кузатувчи сифатида қатнашган НАТО экспертлари Қозоғистоннинг "Казбат" тинчликпарвар батальони фаолиятини юқори баҳолаган. 

Машғулотларда НАТО ва АҚШ, Буюк Британия, Туркия, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбий мутахассислари кузатувчи сифатида иштирок этишган. Унинг асосий босқичи  22 апрелдан 4 августгача Илий полигонида бўлиб ўтди. 

"Дашт бургути" машғулотлари 2003 йилдан бери ўтказиб келинади. Ундан мақсад фавқулодда вазиятларда тинчликни сақлаш, БМТ ва НАТО амалиётларида иштирок этишга тайёргарлик кўриш, альянс кучлари билан мувофиқлашувга эришишдир.