Латвияда юзни тўсувчи кийим кийиш тақиқланади

Жаҳон 07 Август 2017 2887

Латвияда жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг юзни тўсиб турувчи либосларини кийишлари тақиқланади. Бугун,  7 август куни республика адлия вазири томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун топширилди. ТАСС шу ҳақида хабар берди. 

Матбуот анжуманида адлия вазири Дзинтарс Расначс бу қонун лойиҳаси профилактик характерга эга экани, у Латвия ҳамда Европа маданияти ҳимоясига йўналтирилганини таъкидлади. 

"Латвияда бундай тақиқловни йўлга қўйиш зарур, зеро ҳозир мамлакатда юзини тўсиб юрувчи кишилар мавжудлигига доир гап-сўзлар тарқалмоқда. Бу тақиқловлар шунингдек республикага кирувчи кишилар ҳамда келгусида шу ерда истиқомат қилишни режалаштирган шахсларга ҳам тегишли. Бу одамлар Латвияда мавжуд қонун-қоидалар ҳақида билишлари керак", - деди у. 

Чеклов ниқоб, дубулға, паранжи ва бурқа каби кийимларни ўз ичига олади. Адлия вазирининг таъкидлашича, агар инсоннинг юзини кўриш имкони чегараланган бўлса, унинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаса, юз ёпиқ ҳисобланади. Франция, Бельгия, Болгария, Миср, Нидерландия, Австрия мамлакатларида, шунингдек Германия, Швейцария, Испания ва Италиянинг муайян ҳудудларида ҳам шундай тақиқловлар йўлга қўйилган. 

Латвия ҳукумати 22 август куни ушбу қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Мазкур чекловни бузганларни маъмурий жаримага тортиш кўзда тутилган. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар