LG Electronics ўз харидорлари учун ноёб акция старт олиши ҳақида маълум қилди. 7 августдан 7 сентябрга қадар, 2012 йилнинг 1 январидан 2016 йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даврда қаерда кондиционер харид этилган бўлса, ўша дўкон муҳри урилган кафолат талонини тақдим этиб, сиз « LG кондиционерлари профилактикаси» хизматидан бепулга фойдаланишингиз мумкин.

Камдан кам киши ҳаттоки ишлаётган кондиционер ичида ҳам уни ишдан чиқариши мумкин бўлган турли жараёнлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида ўйлайди. Бунга сабаб чангдир, у бизнинг минтақамизда айниқса кўп. У кўзга кўринмайдиган жойларда йиғилиб, бактерия ва замбуруғларнинг кўпайиши учун яхши ерга айланади. Бизнинг техникамиз ҳолатини ташқаридан қанчалик кузатмайлик, кондиционерни профессионал тозалашсиз яхши ҳолда сақлаб бўлмайди.

Кондиционерларни доимий равишда профилактик кўрикдан ўтказиш нафақат техникангиз ва маблағларингизни тежайди, балки соғлиғингизни ҳам асрайди. Профессионаллар бу жараённи йилига камида икки маротаба ўтказишни тавсия этишади – баҳорда ва ёзнинг охирида, яъни фойдаланишнинг энг фаол мавсуми боши ва якунида.

Акция иштирокчисига айланиб, ўз кондиционерингизнинг бепул профилактик кўриги хизматидан фойдаланишингиз мумкин. Бу жараён компаниянинг юқори малакали усталари томонидан ўтказилади. Кўрик жараёнига қуйидагилар киради:

- фильтларни тозалаш;

- ташқи ва ички блокнинг профилактикаси;

- ички панелларни тозалаш;

- вентилятор парракларини тозалаш;

- керак бўлса фреонни тўлдириш;

- камчиликларни топиш бўйича диагностика.

Мурожаатлар сони чекланган – фақатгина энг биринчи 300 мурожаат қилувчи акция қатнашчисига айланиши мумкин! Иштирок этиш ҳақидаги мурожаатни ягона бепул рақам: 0 800 120 2222 га қўнғироқ қилиб, юбориш мумкин. Акция тафсилотлари қуйидаги сайтда: lgblog.uz

Ёдда тутинг, кондиционерни ўз вақтида ва сифатли кўрикдан ўтказишга унинг кейинги иши боғлиқ. Янги ва тоза ҳаво эса оилангизнинг ҳар бир аъзоси соғлиғи гаровидир.

Реклама ҳуқуқи асосида