Испания футболи тарихи ва статистикаси тадқиқот маркази (CIHEFE) мамлакат чемпионатининг 86 мавсуми бўйича футболчиларнинг самарали ўйинига қараб энг яхшиларни аниқлади. 

Marca нашри берган хабарга кўра, ушбу тадқиқотларда футболчининг майдонда ўтказган вақти, футболчининг ўйиндан ва пенальтидан киритган голлари, автогол ва қизил карточкалари қўшилиб ҳисоб-китоб қилинган.

Унга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бу борада тенгсиз деб топилди. Иккинчи ўринда «Реал» ҳужумчиси Рауль жой олган бўлса, кучли учликни яна бир «Барса»чи (собиқ) Сесар Родригес банд этган.

Топ-10:

1. Лионель Месси («Барселона») – 545 балл
2. Рауль, («Реал») – 528
3. Сесар Родригес («Барселона») – 524
4. Тельмо Сарра («Атлетик») – 493
5. Кини, («Спортинг Хихон», «Барселона») – 488
6. Хуан Арсе («Севилья») – 481
7. Альфредо Ди Стефано («Валенсия», «Реал») – 481
8. Франсиско Хенто, («Расинг», «Реал») – 467
9. Сантильяна («Реал») – 464
10. Гильермо Горостиса («Атлетик», «Валенсия») – 454.

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 415 балл тўплаб рейтингда бор-йўғи 17 поғонада эътироф этилган.