Номутахассис олий маълумотли ходимга айрим фанлар ёки бошланғич синфга дарс бериш мумкинми?

Жамият 07 Август 2017 10993

САВОЛ: Айрим фанлардан педагог ходимлар етишмаган тақдирда мактаб раҳбари ёки таълимни бошқарув органлари раҳбарлари кўрсатмаси, буйруғи, рухсати, турли Кенгашларнинг қарорлари билан тегишли фан ёки бошланғич синф дарслари мутахассислиги мос келмайдиган олий маълумотли (педагог ёки нопедагог) ходимга берилиши мумкинми?

Элёр МУХТОРОВ, Жиззах вилояти.

ЖАВОБ: Халқ таълими вазирининг 2015 йил 24 июндаги 191-сонли буйруғи билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларининг 36-бандига кўра, умумий ўрта таълим муассасасининг ўқитувчиси ўзи ўқитадиган ўқув фанининг илмий-назарий асослари, унинг мазмуни ва амалда қўлланилиши, ўқитаётган фан бўйича дарс ўтиш методикаси ва ташкил қилиш тартибини билиши лозим. Малака тавсифларининг 37-бандида умумий ўрта таълим муассасаси ўқитувчисига қўйиладиган малака талаблари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ фан ўқитувчиси фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумотга ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва унга қўшимча тарзда фан йўналишига тўғри келувчи қайта тайёрлов курси маълумотига эга бўлиши керак.

Демак, муайян фан ёки бошланғич синф дарслари мутахассислиги мос келмайдиган олий маълумотли (педагог ёки нопедагог) ходимга берилиши мумкин эмас. Чунки умумий ўрта таълим муассасаларида ўз мутахассислигига мос бўлмаган дарс машғулотларини олиб бораётган педагог ходим номутахассис ҳисобланади.

Саволга ЎзбекистонРеспубликаси Халқ таълими вазирлиги бош юрисконсульти С.Миразимов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25842 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12147 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83763 Ўзбекистон
Қачонгача аросатда юрамиз?
Фото: Австралия партияси етакчиси сенат йиғилишига паранжида келди
20:59 25 Жаҳон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 377 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 465 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 3083 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 1220 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3826 Спорт
Кўпроқ янгиликлар