Нотўғри маълумот бериладиган 6 та тарихий факт

Lifestyle 07 Август 2017 39810

Тасаввур қилинг, сиз кўп йиллар мобайнида ишониб юрган маълумот қачондир асли йўқ экани ойдинлашса. Қуйидагилар айнан шу ҳақда. Кўпчилик уларни айнан биз билгандек қабул қилишган, бироқ эндиликда уларнинг ҳақиқатга яқинлиги шубҳа остига қўйилмоқда. 

1. Наполеон ва Қоҳира Сфинксининг бурни

Фото: darada.co

Қоҳирадаги машҳур Сфинкснинг эътиборли жиҳати унинг бузилган бурни ҳисобланади. Кўп йиллар давомида ҳайкалнинг бу қисми Наполеоннинг 1789 йили турклар билан жанги чоғида артиллерия ўқидан вайрон қилингани таъкидлаб келинарди. Афсонани Фредерик Норден чизган сурат инкор этади. У 1737 йили сфинксни бурунсиз тасвирлаган. 

2. Ван Гог ва кесилган қулоқ

Фото: darada.co

Қулоғининг кесилгани билан боғлиқ воқеа Ван Гог машҳурлигига ҳисса қўшди. Кенг тарқалган даъвога кўра, рассом севгилисининг қулоғини кесиб олган. Аслида эса ҳаммаси Гоген билан сен-менга бориб қолгандан кейин юз берган. Ўшанда, Ван Гог унга пичоқ билан ташланган. Шундан сўнг, рассом ўзидан жаҳли чиқиб қулоғини кесган. Бироқ кўпчиликнинг фикрича, бу шунчаки кўп ичиб юборганнинг оқибати бўлган. 

3. Викингларнинг шохли дубулғаси

Фото: darada.co

Биз викингларни шохли дубулғаларни кийиб олган кишилар сифатида тасаввур қиламиз. Аслида, археологлар бу жанговар халқинг дубулғалари қанақа шаклда бўлганини умуман билмайди. Олимларнинг тахмин қилишларича, викинглар шохли дубулғалардан диний маросимларини ўтказишда фойдаланишган. 

4. Стоунхендж

Фото: darada.co

1901 йилга қадар Стоунхендж шунчаки ташландиқ тошлар уюмидан иборат эди. Ёдгорлик реставрацияси билан Вильям Гоуланд шуғулланганидан кейин ҳозирги кўринишига келган. Яқинда кўрсатилган фотосуратлар бу ёдгорлик аввал умуман бошқача кўринишда бўлганини кўрсатади. 

5. Американинг кашф қилиниши

Фото: darada.co

Барчамиз география фанидан биламизки, Американи 1492 йили Христофор Колумб кашф қилган. Янги маълумотлар, ўз навбатида, илк европаликлар Америка ерларига машҳур денгиз саёҳатчисидан бир неча аср аввал борганини кўрсатади. X аср охирларида айнан викинглар янги қитъани ўзлари билмаган ҳолда очишган. 

6. Оссиан поэмалари

Фото: darada.co

Шоир Жеймс Макферсон кельтлик Оссианнинг поэмаларини гэл тилидан таржима қилгани билан донг таратган. Шунга қарамай, ҳозиргача, Оссиан поэмалари ҳақиқатда бўлганини исботловчи бирорта ҳам далил йўқ.

Кўпроқ янгиликлар