Польша Американинг ўрта ва кичик масофадаги ракеталарини ўз ҳудудида  жойлаштириш имкониятини ҳозирча кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Польша ТИВ раҳбари Витольд Вашиковский «Коммерсантъ» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Вашиковскийга агарда АҚШ конгресси ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги шартномани қайта кўриб чиқиб, бундай ракеталарни Европага юборишни истаса, Польша уларни ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёрми, деган савол берилган.

«Ҳозирча буларнинг бари гап-сўзлар: АҚШдан таклиф олмаганмиз, бундай қуролни жойлаштириш ҳақидаги қарор эса НАТОга боғлиқ бўларди. Менга маълумки, ҳозирча бундай имкониятни кўриб чиқмаяпмиз», - деди у.

Аввалроқ Путин Польша билан ҳамкорликни чеклаши мумкин экани хабар берилганди.