«Дейли-Мотор» автомобиль нашри экспертлари 2017 йилнинг август ойи ҳолати бўйича Россия бозоридаги энг арзон чет эл автомаркалари номини маълум қилди.

Рейтингда биринчи ўринни Япониянинг Datsun on-Do бренди седани эгаллади, у 436 минг рублга тушади ҳамда 1,6 литрли, 87,2 от кучига эга бензинли двигатель билан жиҳозланган.

Иккинчи ва учинчи ўринларда «GM Ўзбекистон» корхонасида Ravon бренди остида ишлаб чиқарилган R2 ва Nexia машиналари қайд этилди. Биринчи автомобиль 85 от кучи, 1,2 литрли моторга эга бўлиб, унинг нархи - 439 минг рублни ташкил қилади. 106 от кучига тенг 1,5 литрли Nexia’нинг нархи эса махсус таклиф бўйича 449 минг рублдан бошланади.

Рўйхатнинг тўртинчи ўрнидан Хитойнинг Brilliance H230 автомобили жой олган бўлса, (459,9 минг рубль), бешинчи поғонани Хитойнинг яна бир машинаси - FAW Oley седани (491 минг рубль) эгаллади.