Россия чемпионатининг 4-турида «Зенит» амалдаги чемпион «Спартак»ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Натижада Россия чемпионатида 25 йилдан буён кузатилмаётган натижа такрорланди. Ўшанда ҳам, 1992 йилда амалдаги чемпион ЦСКА меҳмонда «Океан»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Ушбу турдан сўнг «Зенит» «Локомотив» билан бир хил 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Амалдаги чемпион «Спартак» эса 5 очко билан 10-ўринга тушиб кетган.