Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва КХДР ТИВ раҳбари Ли Ён Хо билан Филиппин пойтахти Манилада учрашди, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги.

Вазирлар ASEAN саммити доирасида қисқа учрашув ўтказишган. 

Агентликнинг манбасига асосланган ҳолда хабар беришича, жанубий кореялик вазир Пхеньянга музокараларни бошлашни таклиф этган Сеулни носамимийликда айблаган. Жанубий Корея ташқи ишлар вазирининг бунга жавоби келтирилмаган. 

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан телефон орқали ярим орол муаммосини муҳокама қилган эди.