Тиллерсон: АҚШ Россиядаги дипмиссияси қисқартирилганига 1 сентябрда жавоб беради

Жаҳон 07 Август 2017 7908

Америка Қўшма Штатлари Россиядаги дипломатлари сони қисқартирилганига 1 сентябрда жавоб беради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот берди деб ёзмоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, Тиллерсон ушбу муддат хусусида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни 6 август куни Филиппинда учрашган чоғида хабардор қилган. 

Аммо Тиллерсон АҚШ дипмиссия қисқаришига қандай жавоб бериш борасида бир тўхтамга келмаганини таъкидлади. У Лавровга ушбу чораларга аниқлик киритувчи айрим саволларни берган. 

Июль ойи охирида Россия президенти Владимир Путин, АҚШга нисбатан янги чоралар доирасида 755 америкалик дипломат Россияни тарк этишига тўғри келишини айтган эди.

Шу билан бирга, Тиллерсон АҚШ турли қарашлар сабабли алоқаларни узишдан маъни йўқ, деб ҳисоблашини ва Россия билан ишлашни хоҳлаётганини айтган. 

У Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашуви хусусида сўз юритар экан, Россия мулоқотга ва Украинадаги инқирозга барҳам бериш йўлларини қидиришга «қайсидир маънода тайёрлигини» билдирмоқда. 

Давлат котибининг сўзларига кўра, у Лавровга, Россиянинг АҚШдаги сайловларга «аралашуви» — жиддий муаммо эканини айтган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар