Якшанба куни жанубий афғон вилоятларидан бири Ҳилманд вилоятида «Толибон» ҳаракати аъзолари «ДАБС» давлат энергетик компаниясининг саккиз нафар ишчисини ўғрилаб кетишган. Бу воқеа Сангин уездидаги туманларнинг бирида юз берди.

Бу вақтда техник хизматчилар гуруҳи маҳаллий ҳудуддаги электромонтаж ишларини олиб бораётган бўлган. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза этиш органларининг ҳисоботида ёзилишича, компания томонидан толиблар назорат қилиб турган вилоятлардаги электроэнергия узиб қўйилгани учун жавоб реакцияси амалга оширилган.

Айни пайтда ҳаракат аъзолари билан музокаралар бошланган бўлиб, жангарилар электр энергиясини қайтадан улашни талаб қилмоқда.