Туркияда «Ҳадис ва ҳаёт» китоби дарслик сифатида қўлланила бошлади

Жамият 07 Август 2017 6489
Фото: Islom.uz

Туркия жумҳуриятида ўзбекистонлик етук диний олим, марҳум фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)нинг китоблари асосида дарслар берила бошланди. Бу ҳақда Islom.uz ахборот хизмати хабар бермоқда

“Марказий Осиё мусулмонлари таълим ва тадқиқот маркази (MAMER) фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Ҳадис ва ҳаёт» туркуми асосида дарслар бошланаётганини хабар қилмоқда. Дарслар барча учун очиқ бўлиб, улар ҳар ҳафтанинг пайшанба оқшомида соат 20:00 да «Мертер бюро»да бўлиб ўтмоқда. Келгусида бу дарслар ҳақида тўлиқроқ маълумот тақдим этамиз”, - дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар