2017 йилнинг 2 август куни тахминан соат 10:30 ларда Муқаддас Рахматхонова Учтепа туманида жойлашган шифохонанинг муолажа хонасида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган фуқаро Ольга Колтиновага (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли сумкаси ичидан 1.000.000 сўм пулларини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.