Ўз амакиси томонидан милтиқдан ўққа тутилган бола ёрдамга муҳтож

Жамият 07 Август 2017 131865

Ҳаёт тасодифларга тўла. Баъзида кутилмаган ҳодиса ҳам бутун умрга ўз изини қолдиради. Энг ачинарлиси, бунда айбсиз, эндигина ҳаёт нима эканини англаётган инсонлар ҳам жабрланиб қолишидир. Баъзи кишилар тақдир зарбасидан эсанкираб қолишса, бошқалар охиригача кураш олиб боришга аҳд қилишади ва ўз ниятларида собит туриб, бу йўлдаги барча қийинчиларни сабр-бардош билан енгиб ўтишга интилишади.

Кун.uz таҳририятига айни кунларда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турган Хуснида Гиязова исмли аёл мурожаат қилди. Аёлнинг ҳикоясини тинглар экансиз, бир оиланинг бошига тушган мудҳиш воқеадан қалбингиз ларзага келиши аниқ.

Унинг маълум қилишича, 2009 йилнинг 12 июнь куни бошига оғир кулфат тушган. Аниқроғи, у ўз қизи ва қиз набирасидан ажралган, атиги бир ёшга тўлган ўғил набираси эса бир умрга ногирон бўлиб қолди.

Маълум қилинишича, аёлнинг куёви ўз укаси билан уй-жой талашиб, жанжаллашиб қолишади. Орадан бир муддат ўтиб, куёвининг укаси унинг йўқлигида аёлнинг қизи ва қиз набирасини милтиқдан отиб ташлайди. Қотил бешикда ётган 1 ёшли жиянини ҳам аяб ўтирмай, унга ҳам бир неча бор ўқ узади ва товуқхонага ташлаб кетади. Оиланинг қўшнилари болани топиб олишади.

Аёлнинг айтишича, Жаҳонгир исмли набирасининг ҳаёти бир неча маротаба ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг сақлаб қолинган, бироқ бола биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Бола 1 ёшлигида 9 та жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Амакиси ўз жиянининг қорнига, умуртқа поғонаси, қўли, қулоғига ўқ узган. Бунинг натижасида боланинг бир кураги йўқ, ўн икки бармоқли ичаги операция қилинган, бир қўли яхши ишламайди. 

Унинг айтишича, набираси на юради, на гапиради ва на бир жойда ётади. Боланинг айни дамдаги ташхиси – ўқотар қуролдан яралангандан сўнг болалар церебрал фалажи (ДЦП). Аёл саккиз йилдан бери уни даволашга тўхтовсиз ҳаракат қилади. 

Хуснида Гиязованинг сўзларига кўра, набирасини Россиядаги болалар нейрохирургия институтига олиб борган. Уни текширувдан ўтказиб, оёққа турғазиш имкони борлигини айтишган. Маълум бўлишича, боланинг тузалиши учун жуда катта миқдорда пул кетади. Бир реабилитация жараёнининг ўзи 250-300 минг рубль атрофида.

“Набирам Тошкентда 9 та, Санкт-Петербургда эса 2 жарроҳлик амалиётидан ўтказди. Петербургда унинг умуртқа поғонасидаги парча бўлагини олиб ташлашди. 8 та сунъий диск ва металлоконструкция қўйилган. Энди металлоконструкцияни тезлик билан олиб ташлаб, кейин жарроҳлик амалиётини ўтказиш лозим. Уйимни ҳам сотдим, машинамни ҳам сотдим. Россиядаги жамғармалар билан гаплашиб қўйганман, улар тайёр. Лекин мен йўқ. Сабаби 30 та таҳлил топширишимиз керак, бироқ маблағ йўқ. Ҳаммаси пулли бўлса, биз эса хорижликмиз. Бундан ташқари, яшаб турган жойимизга, дори-дармонлар, памперслар, озиқ-овқатга ҳам пул керак”, - дейди боланинг бувиси.  

Аёлнинг таъкидлашича, ёши 63 да бўлиб, пенсиядадир. 

“Набирамни даволамасам, мендан кейин қандай яшайди, шундан хавотирдаман. Кўзим тириклигида, тузалиш имкони бор экан, уни оёққа турғазиш менинг энг катта мақсадим. Агар имконингиз бўлса, ёрдамингизга муҳтож набирамнинг даволанишига кўмаклашинг. Ҳурматли биродарлар, ватандошлар, келинглар ҳаммамиз бир бўлиб савоб иш қилиб, шу болани оёққа турғазайлик”, - дея мурожаат қилди муштипар аёл.

Унинг сўзларини тинглаб туриб, ҳаётда шу қадар кучли ирода ва бошига тушган жуда оғир кулфатдан сўнг ҳам ўзини йўқотиб қўймай, ўз яқинининг ҳаёти учун курашаётган инсонлар бор эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. 

Кун.uz сайтининг ҳурматли ўқувчилари. Мана хорижда юрган бир ватандошимизнинг бошига қандай мусибат тушгани-ю, унинг ҳозирги аҳволи қанчалик оғир ҳолатда эканини батафсил ёритдик. Ушбу аёлга ёрдам бериш, албатта, ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Бироқ, шуни унутмайликки, халқимиз азалдан бемор, бировларнинг кўмагига муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиб келган. Сизларни эндигина ҳаётга келган пайтида ўз амакиси сабаб бир умрга ногирон бўлиб қолган болага кўмак кўрсатишга чақириб қоламиз.

Ўзбекистондаги саховатпеша юртдошларимиз учун:

Халқ Банки - ҳисоб рақами:

8600-0602-9494-9889

Миллий Банк - ҳисоб рақами:

8600 0204-3349-3215 

Россиядаги юртдошларимиз учун:

СберБанк - ҳисоб рақами: 4276550060080630

Хуснида Гиязова билан боғланиш учун рақам: +79219292445

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар