Бекободдаги «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг раҳбариятида ўзгариш содир бўлди.

Шу вақтгача акциядорлик жамиятининг бош директори лавозимида ишлаб келган Алик Саидович Нурутдинов ўрнига Абдулло Холмуродович Хурсанов тайинланган. Бу ҳақда комбинатнинг расмий сайтининг раҳбарият бўлимида хабар қилинмоқда.

А.Хурсанов 1966 йилда туғилган. 1991 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у «Навоий тоғ-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директорининг истиқболдаги ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.